"Барселона" "Ньюкасл" ҳужумчиси Александер Исакни кузатишда давом этмоқда.
Ўйинчи "кўк-анорранглилар" спорт директори Декунинг энг севимли ўйинчиларидан биридир. Исакнинг "Барселона"га ўтиши жамоадан Роберт Левандовски кетгандагина амалга ошиши мумкин.
Исак жорий мавсум "Ньюкасл" сафида 22та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 5та ассист қайд этди. Олдинроқ, ОАВда инглиз клубининг швециялик ҳужумчи 180 млн евро атрофида маблағ сўраётгани маълум бўлганди.