Йошко Гвардиол кроссвордларни ечишга одатланганини айтди.
“Ўйлайманки, биз ҳозир смартфонларимизда жуда кўп вақт ўтказяпмиз ва бунинг олдини олиш керак, айниқса ўйинлар олдидан диққатни жамлаш ва ўйин режасига содиқ қолиш учун. Аммо ростини айтсам, мен кроссвордлар еча бошладим.
Менинг аугсбурглик Кристижан Жакич исмли дўстим бор. Бир куни терма жамоа қароргоҳида бўлганимда унинг хонасига кириб қарасам, у кроссворд ечаяпти. Ва энди мен унга боғланиб қолдим.
Мен кофе ичишни ва бир-икки соатни кроссвордлар билан ўтказишни яхши кўраман”, - деди “Манчестер Сити” ҳимоячиси.