Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Гулруҳбегим АҚШ таркибида Ўзбекистонга қарши ўйнамайди

Гулруҳбегим АҚШ таркибида Ўзбекистонга қарши ўйнамайди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.

Бугун Олимпиаданинг 2-тур партиялари ўйналади. Аёллар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон- АҚШ учрашуви бўлиб ўтади. Ҳар икки терма жамоа ҳам кеча 1-турда бир хил 4:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилган. Америкаликлар сафида ҳамюртимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳам ғалаба нашидасини сурган эди.

Бугунги қарама-қаршиликда Тоҳиржонованинг собиқ жамоадошларига қарши дона суриши кутилганди. Қойил қолиш керак, бугун берилган жуфтликларда халқаро гроссмейстеримиз Гулруҳбегимнинг исм-шарифи киритилмаган.

АҚШ - Ўзбекистон (жуфтликлар)

Ирина Круш (2430) - Нилуфар Ёқуббоева (2299)

Карисса Йип (2416) - Умида Омонова (2195)

Анна Затонских (2383) - Афруза Ҳамдамова (1969)

Татев Абрахамян (2291) - Маржона Маликова (1756)

Маълумот учун, АҚШ терма жамоаси жаҳон таснифида 7, Ўзбекистон эса 46-поғонадан жой олган.

Киритилди: 13:27 30.07.2022. Ўқилди: 4428 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!