"Ракетага қарши мудофаа агентлиги АҚШ Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда баллистик ракетани реал вақт режимида биринчи муваффақиятли тутиб олишга эришди", дейилади Пентагон баёнотида.
Қайд этилишича, бунинг учун Американинг Aegis ракетага қарши мудофаа тизими АN/ТPY-6 радар ва вертикал учириш тизими билан бирлаштирилган.
Бу синов Россиянинг “Орешник” ўрта масофага учувчи баллистик ракетасидан фойдаланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Россия “Орешник” ракеталари дунёдаги ҳеч қандай ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими уриб тушира олмаслигини эълон қилган.