Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Грузияда жиноий гуруҳлар билан алоқада гумонланган 20 киши қўлга олинди

Грузияда жиноий гуруҳлар билан алоқада гумонланган 20 киши қўлга олинди

Грузия Ички ишлар вазирлиги жиноий гуруҳлар фаолиятида иштирок этганликда гумонланган 20 нафар шахсни ҳибсга олди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ИИВ вазири ўринбосари Александр Дарахвелидзега таяниб хабар берди, дея маълум қилади “Report” агентлиги.

Расмий маълумотга кўра, яна 4 нафар шахсга сиртдан айблов эълон қилинган.

Терговга кўра, ушбу шахслар ўз шахсий манфаатларини кўзлаб фуқаролар ўртасидаги молиявий низоларни ҳал қилишда аралашган, шунингдек, Грузия ва Туркияда «ўғирлар ўртасида ўйинлар» деб аталувчи жиноий учрашувларни ташкил қилган.

Гумондорларга нисбатан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Киритилди: 18:43 17.07.2025. Ўқилди: 424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!