Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Грузия сайловлар арафасида Россия билан ярашмоқчи

 Грузия сайловлар арафасида Россия билан ярашмоқчи

Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе Россия билан можарони ҳал этишни мамлакат олдидаги устувор вазифа сифатида белгилаб берди. Бу баёнот 26-октабр куни бўлиб ўтадиган парламент сайловлари фонида айтилди. «Грузия орзуси – демократик Грузия» ҳукмрон партиясининг сайловолди дастурини тақдим этар экан, Кобахидзе прагматик ёндашув ва Москва билан можарони тинч йўл билан ҳал этиш муҳимлигини таъкидлади.

Кобахидзенинг қайд этишича, Россия билан муроса Грузия АҚШ ва Европа Иттифоқи билан яқинлашишдан бош тортади, дегани эмас. Бош вазир Тбилисининг Ғарб блоклари ва иттифоқларига қўшилишини «энг муҳим миллий вазифа» деб атади. У, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан, Арманистон, Озарбайжон ва Туркия билан яхши муносабатларни сақлаб қолган ҳолда, НАТО билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва Хитой билан стратегик ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.

Яқинлашиб келаётган сайловлар муносабати билан 12 йилдан бери ҳокимиятда бўлган «Грузия орзуси» партияси ўзининг энг жиддий ишонч инқирозини бошидан кечирмоқда – рейтинглари тушиб бормоқда, «Миллий ҳаракат» етакчилигидаги тарқоқ мухолифатнинг нуфузи эса ошиб бормоқда. Грузия қонунчилигига кўра, партиялар парламентга кириш учун 5 фоиздан кўпроқ овоз олиши керак.

Киритилди: 23:25 08.10.2024. Ўқилди: 1245 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!