Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Грузия мухолифати Европа Иттифоқини мамлакат режимини ноқонуний деб тан олишга чақирди

Грузия мухолифати Европа Иттифоқини мамлакат режимини ноқонуний деб тан олишга чақирди

Грузиядаги тўртта йирик мухолифат партияси Европа Иттифоқи раҳбариятига мурожаатнома ёзиб, уларни мамлакатда сўнгги парламент сайловлари натижаларига кўра шаклланган ҳукмрон режимни ноқонуний деб тан олишга чақирди. Грузиянинг Sova News нашри Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Калласга йўлланган мактубдан парча келтирган.

"Ҳокимият тинч намойишларга қарши уюштирилган террор билан чиқди. 300дан ортиқ киши, жумладан 73 нафар журналист махсус кучлар ва кўча тўдаларининг зўравонлиги қурбони бўлди”, — дейилади ОАВ тақдим этган ҳужжат матнида.

Мухолифат ЕИни бир қатор аниқ чоралар кўришга чақирмоқда. Уларга кўра, биринчи навбатда “Бидзина Иванишвилининг сохта режими Европа Иттифоқининг барча тегишли баёнотларида ноқонуний деб эълон қилиниши” керак. Бундан ташқари, мухолифат Грузияда "демократияга путур етказганларга" қарши шахсий санкциялар жорий этиш, россияпараст амалдорлар учун виза режимини қайта кўриб чиқиш, шунингдек норозилик намойишлари вақтида ҳибсга олинганларни озод қилиш ва Грузия хавфсизлик кучларининг зўравонлик ҳаракатларини очиқ қоралашни таклиф қилмоқда.

Киритилди: Бугун 12:04. Ўқилди: 697 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!