Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Гринвуд учун гранд клуб 75 миллион евро сарфламоқчи

Гринвуд учун гранд клуб 75 миллион евро сарфламоқчи

"Марсель" ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд "Пари Сен-Жермен"нинг трансфер мақсадига айланди.

Парижликлар раҳбарияти инглизнинг Лига 1даги ўйинларидан ҳайратда ва у учун келаси ёзда 75 млн евро таклиф қилишга тайёр, деб хабар беради Transfer News Live Fichajes нашрига таяниб. Трансфер суммасининг 50 фоизини "Манчестер Юнайтед" олади - бу 37,5 млн евро дегани.

Мэйсон Гринвуд "қизил иблислар" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳужумчи ўтган йилнинг ёзида 26 млн евро эвазига "Марсель"га ўтган эди.

Киритилди: 14:12 18.02.2025. Ўқилди: 1229 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!