Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Гренландия Бош вазири Даниядан мустақилликни талаб қилмоқда — Reuters

Гренландия Бош вазири Даниядан мустақилликни талаб қилмоқда — Reuters

Гренландия бош вазири Муте Эгеде ўз янги йил мурожаатида дунёдаги энг катта оролнинг мустақиллиги ҳақида гапирди. "Мамлакатимиз учун навбатдаги қадамни ташлаш вақти келди. Дунёдаги бошқа давлатлар сингари биз ҳам мустамлакачилик даврининг кишанлари деб аташимиз мумкин бўлган тўсиқларни олиб ташлашга ҳаракат қилишимиз керак", — деди Эгеде.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги бир неча йил ичида Гренландия парламенти ва ҳукумати Даниядан ажралиб чиқиш учун асос бўлган конституцияни ишлаб чиқиш бўйича чоралар кўриш устида биргаликда ишлаган.

"Бошқа давлатлар билан ҳамкорлигимиз ва савдо алоқаларимиз фақат Дания орқали давом эта олмайди", — дея қўшимча қилди сиёсатчи.

XVIII асрдан бери Дания мустамлакаси бўлган Гренландия 1979 йилги референдумдан сўнг қироллик таркибидаги ўзини ўзи бошқарадиган автономияга айланган эди. 2009 йилда, навбатдаги референдумдан сўнг Копенгаген Гренландия автономиясини кенгайтириш тўғрисидаги қонунни қабул қилган. Бу қонунга кўра, орол референдум муваффақиятли ўтгандан кейингина тўлақонли мустақиллик эълон қилиши мумкин.

Politico нашрига кўра, Муте Эгеде мустақиллик бўйича референдумни апрел ойида бўлиб ўтадиган парламент сайловлари билан бир вақтда ўтказишга ишора қилган.

Эслатиб ўтамиз, 22 декабр куни Доналд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Қўшма Штатлар “бутун дунёда миллий хавфсизлик ва эркинликни таъминлаш” нуқтаи назаридан “Гренландияга эгалик қилиш ва назорат қилиш мутлақ зарурат эканлигига ишонишини” ёзган эди. Трамп ўзининг биринчи президентлик даврида Данияга оролни сотиб олишни таклиф қилган эди.

Киритилди: 13:05 04.01.2025. Ўқилди: 1004 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!