Бугун 22 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Гонконгдаги тўфонда жабрланганлар сони 26 кишига етди

Гонконгдаги тўфонда жабрланганлар сони 26 кишига етди

Гонконгда Wipha тўфониlf камида 26 кишини жабрланди. Айни пайтда у тропик бўронга қадар заифлашди.

Бу ҳақда махсус маъмурий ҳудуд ҳукумати маълум қилди.

Якшанба куни эрталаб Гонконг метеорология обсерваторияси Wipha тўфони яқинлашаётгани сабабли энг юқори даражадаги огоҳлантиришни эълон қилди ва шаҳар ҳокимияти аҳолига кўчага чиқмасликни тавсия қилди. Соат 19:40 ҳолатига кўра, расадхона огоҳлантириш даражасини учинчи даражага туширди.

"Кучли шамолнинг 3-сонли сигнали соат 19:40да эълон қилинди. Бу ўртача тезлиги соатига 41-62 километр тезликда шамол эсиши кутилаётганини билдиради. Wipha тўфони кучсизланиб, кучли тропик бўронга айланди", - дейилади обсерватория сайтидаги баёнотда.

Шу билан бирга, шаҳар ҳукумати сайтининг хабар беришича, бугун соат 16:00 ҳолатига кўра, тайфун пайтида 16 эркак ва 10 аёл давлат шифохоналарига тез ёрдам сўраб мурожаат қилган. Шу билан бирга, Гонконгнинг турли ҳудудларидаги 34 та вақтинчалик бошпаналарга 253 киши шошилинч ёрдам сўраб мурожаат қилгани қайд этилган. 470 дан ортиқ дарахтлар қулагани ва учта тасдиқланган сув тошқини ҳолатлари қайд этилган ва кўчкилар ҳақида ҳозирча хабарлар йўқ.

Киритилди: 06:41 21.07.2025. Ўқилди: 311 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!