Бугун 29 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Голливуд фильмларида рол ижро этган актрисаси 86 ёшида вафот этди

Голливуд фильмларида рол ижро этган актрисаси 86 ёшида вафот этди

1960-йилларда Голливуднинг бир қатор фильмларида рол ижро этган немис актрисаси Эльке Зоммер 86 ёшида вафот этди.

Бу ҳақда актрисанинг оиласига яқин манбалар маълум қилган.

Эльке Зоммер Калифорния штатидаги Лос-Анжелес шаҳрида жойлашган ўз уйида юрак етишмовчилиги оқибатида вафот этган. Актриса турмуш ўртоғи вафотидан уч ой ўтиб ҳаётдан кўз юмган. Унинг жасади Бавариядаги оилавий мақбарага дафн этилади.

Эльке Зоммер 1940 йилда Берлинда туғилган. Унинг Голливуддаги илк роли 1963 йилда Пол Ньюман иштирок этган «Мукофот» (The Prize) фильмида бўлган. Ушбу фильмдаги иштироки учун актриса 1964 йилда «Энг яхши дебютант» номинациясида «Олтин глобус» мукофотига сазовор бўлган.

Эльке Зоммернинг фильмографиясида жами 100 та фильм ва телесериал мавжуд. Улар орасида «Қоронғидаги отишма» (A Shot in the Dark, 1964), «Калхатлар орасида» (Unter Geiern, 1964), «Ўн нафар негр бола» (Ein Unbekannter rechnet ab, 1974) фильмлари ҳамда «Буюк Пётр» (Peter the Great, 1985) мини-сериали бор.

Киритилди: Бугун 15:55. Ўқилди: 292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!