Голландия Ҳарбий разведка ва хавфсизлик хизмати (MIVD) Хитойнинг кибер-жосуслик кампаниясининг жиддий оқибатлари ҳақида огоҳлантирди.
Жорий йилинг февраль ойида хакерлар "FortiOS/FortiProxy"нинг "CVE 2022 42475" заифлигидан "Fortigate" тармоқ хавфсизлик қурилмаларига зарарли дастурларни жойлаштириш учун фойдалангани ҳақида хабар берилган эди.
14 мингга яқин қурилмалар, жумладан, ўнлаб давлат ва халқаро ташкилотлар, шунингдек, мудофаа саноати корхоналари зарарланган.
Зарарли дастурнинг қанча қурбонлари борлиги номаълум.