Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Глобал Windows узилиши қанча қурилмага таъсир кўрсатгани маълум бўлди

A A A
Глобал Windows узилиши қанча қурилмага таъсир кўрсатгани маълум бўлди

Microsoft компаниясидаги глобал техник узилиш Windows операцион тизимида ишлайдиган 8,5 миллион қурилмага таъсир кўрсатди.

Бизнинг ҳисобимизча, CrowdStrike компаниясининг янгиланиши 8,5 миллион Windows қурилмалари ёки умумий Windows қурилмаларининг 1 фоиздан камроғига таъсир кўрсатган, дейилади Microsoft блогида.

Компания дастурий таъминот янгиланиши баъзида носозликлар келтириб чиқаришини таъкидлаган, бироқ бундай ҳолат камдан кам учрайдиган ҳодиса эканлигини тан олган.

Аниқлик киритилишича, мижозлар билан бевосита ишлаган юзлаб Microsoft муҳандислари ва экспертлар воқеага жавоб бериш ҳамда носозлик сабабларини бартараф этиш учун жалб қилинган.

Ушбу ҳодиса глобал булутли хизмат кўрсатувчи провайдерлар, дастурий платформалар, хавфсизлик ва бошқа дастурий таъминот провайдерлари ва мижозларимиздан иборат кенг экотизимимизнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатади, дея қўшимча қилган Америка корпорацияси.
Киритилди: 09:57 21.07.2024. Ўқилди: 835 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!