БМТ Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) маълумотларига кўра, 2050-йилга келиб, иқлим муҳожирлари сони 216 миллион кишига яқинлашиши ёки камида 44 миллионга етиши мумкин.
Экспертларнинг фикрича, иқлим инқирозининг оқибатлари кучайган сари, мамлакатлараро иқлим миграциялари тобора кучайиб боради.
Маълум қилинишича, сўнгги 10 йил ичида дунёда йилига ўртача 21,6 миллион киши иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммолар туфайли ўз мамлакатлари ичида кўчиб ўтишга мажбур бўлган.
Ҳисоботда таъкидланишича, келгуси 10 йил ичида 1 миллиард одам денгиз сатҳининг кўтарилиши, сув тошқинлари, қурғоқчилик, экстремал ҳарорат ва озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларига дуч келиши мумкин.
2050-йилга бориб, Саҳрои Кабирдан Жанубий Африка, Шарқий Осиё ва тинч океани, Жанубий Осиё, Шимолий Осиё, Лотин Америкаси ҳамда Европа ва Марказий Осиё минтақалари иқлим миграциясига дуч келиши мумкин.