Бугун 29 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Германиянинг давлат қарзи тарихий энг юқори даражага етди

Германиянинг давлат қарзи тарихий энг юқори даражага етди

Германиянинг давлат қарзи тарихий максимумга етиб, 2,819 триллион евродан ошди.

Bild газетаси хабар беришича, бу ҳақда Pleite-Uhr («Банкротликлар ҳисоблагичи») прогноз макроиқтисодий кўрсаткичи маълумотларида қайд этилган.

Амалдаги ҳисоб-китоб моделларига кўра, мамлакатда корпоратив сектор ва меҳнат бозоридаги вазият бир вақтнинг ўзида кескин ёмонлашмоқда. Йил бошидан буён юридик шахсларнинг банкротлик ҳолатлари сони 21 303 тага етган. Математик модель Германияда ҳар 20 дақиқада битта компания фаолиятини тўхтатаётганини кўрсатмоқда. Фақат 24–28 октябрь кунлари, яъни сўнгги тўрт кун ичида, 357 та Германия корхонаси тўловга қобилиятсиз деб топилган.

Сўнгги кунларда банкрот бўлган корхоналар орасида 150 йиллик тарихга эга, мамлакатдаги энг қадимий қоғоз фабрикаларидан бири — Tullau Pappen, шунингдек, Mercedes-Benz автомобиль концерни учун бутловчи қисмлар етказиб берувчи йирик корхона — Aios заводи ҳам бор. Ушбу заводда тахминан 300 нафар ходимнинг ишдан бўшатилиши хавфи мавжуд.

Шу билан бирга, аҳоли бандлиги билан боғлиқ вазият ҳам ёмонлашмоқда. Йил бошидан буён ишдан айрилиш билан боғлиқ рўйхатга олинган аризалар сони 5 935 856 тага етган. Мутахассислар баҳолашича, ишсизлар сони ҳар тўрт сонияда яна бир кишига кўпаймоқда.

Киритилди: Бугун 10:40. Ўқилди: 454 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!