Бугун 1 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Германиянинг бўлажак канцлери Украинага Taurus қанотли ракеталари етказиб берилиши мумкинлигини маълум қилди

Германиянинг бўлажак канцлери Украинага Taurus қанотли ракеталари етказиб берилиши мумкинлигини маълум қилди

"Мен доимo агар бу масала бўйича Европа иттифоқчилари билан келишувга эришилса, Киевга Taurus ракеталарини етказиб беришга рози бўлишимни айтиб келганман", — деди Фридрих Мерц АRD телеканалига берган интервюсида.

Сиёсатчининг фикрича, Украина армияси “мудофаа позициясидан чиқиши ва воқеаларнинг йўналишини белгилай оладиган” ҳолатга етиши керак.

Мерц рус қўшинларининг моддий-техник таъминоти учун муҳим бўлган Россия ва Қрим ярим ороли ўртасидаги қуруқлик алоқаларининг йўқ қилинишини "ракеталарни қўллашнинг мумкин бўлган ҳолатлари" дея қайд этди.

Евроиттифоқ Мерцнинг Украинага Таurus ракеталарини етказиб бериш ташаббусини қўллаб-қувватламоқда. Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас бўлажак канцлернинг Киевга узоқ масофали немис ракеталарини иттифоқчилар билан келишилган ҳолда етказиб бериш эҳтимоли ҳақидаги баёнотини олқишлади.

Кремл эса Мерцнинг Украинага ўз ракеталарини бериши бўйича баёноти туфайли уни “ҳарбий тўқнашувлар тарафдори” деб атади.

"Жаноб Мерцнинг баёнотига қараганда, у Украинадаги вазиятни янада кескинлаштириш ва жиддийлаштиришга олиб келувчи турли чораларни қўллаб-қувватлайди", — дея муносабат билдирди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

Киритилди: 20:44 14.04.2025. Ўқилди: 777 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!