Бугун 24 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Германиялик футболчи фожиали ҳодиса туфайли ҳалок бўлди

Германиялик футболчи фожиали ҳодиса туфайли ҳалок бўлди

"Эрцебирге" собиқ ҳимоячиси Себастьян Хертнер 34 ёшида вафот этди, дея хабар берди клуб матбуот хизмати.

Германиялик футболчи қишки таътил пайтида содир бўлган фожиали ҳодиса туфайли 2025 йил 20 декабрда вафот этди. Bild нашри маълумотларига кўра, Хертнер Черногориядаги Савин-Кук тоғ-чанғи курортида 70 метр баландликдан қулаган.

"Штутгарт" тарбияланувчиси "Мюнхен-1860", "Эрцебирге", Берлиннинг "Динамо", "Тевтония 05" ва "ЭТСВ Гамбург" клубларида ўйнаган. Иккинчи Бундеслигада унинг ҳисобида 95 та ўйин ва 4 та голли узатма бор.

Хертнер Германия U-19 терма жамоасига чақирилган ва 5 та ўйинда майдонга тушди.

Киритилди: Бугун 07:45. Ўқилди: 875 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!