Германияда муҳожирлар, жумладан, украиналик қочқинлар томонидан содир этилган жиноий ҳуқуқбузарликлар сони ортиб бормоқда, деб ёзади Германиянинг Cомпаcт журнали Федерал жиноят полицияси бошқармасининг октабр ойидаги ҳисоботига таяниб.
Нашр маълумотларига кўра, 2023 йилда жиноят содир этганликда гумон қилинган мигрантлар сони (иммиграция қонунчилигини бузишдан ташқари) ўтган йилга нисбатан 25,1 фоизга ошган. 2023 йилда жиноий муҳожирларнинг энг катта улуши украиналиклар бўлиб, ҳозирда Германияда яшаётган қочқинларнинг 33,1 фоизи Украинага тўғри келади.