Германиянинг Гарделеген шаҳридаги ҳарбий ўқув маркази ҳудудида велосипедда кетаётган россиялик қўлга олинди.
Бу ҳақда Business Инсидер'га таяниб, "РИА Новости" ёзмоқда.
"Шахсий маълумотлар аниқланганда, эркакнинг Россия фуқаролиги борлиги маълум бўлди. У тасодифан ҳудудга тушиб қолганини айтди", — дейилади материалда.
Таъкидланишича, марказ ҳудуди ўралган эмас, балки тўсиқлар ва огоҳлантирувчи белгилар билан ўрнатилган.
Эркак озод қилинди. Бироқ, Германия қуролли кучлари бу жосусликка уриниш бўлиши мумкинлигини истисно қилмади.