Бу ҳақда Tagesschau хабар берди.
Германияда 7 августга ўтар кечаси Мехернихдаги ҳарбий объект устида бир вақтнинг ўзида олтита номаълум дрон кўрилди.
Ҳудудда йирик логистика маркази жойлашган. У ерда ҳарбий техника ва турли эҳтиёт қисмлар сақланади. Бундан ташқари, мутахассислар Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига хизмат кўрсатади ва таъмирлайди.
Айнан шунинг учун бир вақтнинг ўзида олтита номаълум дроннинг пайдо бўлиши Германия хавфсизлик органларини ташвишга солди. "Ҳодиса хавфсизлик органларида алоҳида хавотир уйғотди," - дейилади хабарда. Ҳозирча учувчисиз учиш аппаратлари ҳарбий ҳудудга бевосита таҳдид солгани тасдиқланмаган.