Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Германияда йиллик инфляция рекорд даражадаги 10 фоизга етди

Германияда йиллик инфляция рекорд даражадаги 10 фоизга етди

Германияда йиллик инфляция сентабрь ойида, дастлабки маълумотларга кўра, рекорд даражадаги 10 фоизга етди. Бу ҳақда миллий Федерал статистика бошқармаси (Destatis) матбуот хизмати ўз сайтида маълум қилди.

Сентябрь ойининг биринчи ярмида Destatis матбуот хизмати хабар беришича, Германияда истеъмол нархлари август ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,8% рекорд даражада тезлашган. Нашр маълумотларига кўра инфляция ҳар ойда нархлар 0,4 фоизга ошишда давом этмоқда.

Шу билан бирга, Германия Иқтисодиёт вазири Роберт Хабек Берлиндаги матбуот анжуманида Германия инфляция даражасини пасайтира олмаса, 2023 йилда рецессияга дуч келиши мумкинлигини айтди.

Ўтган ҳафта DPA агентлиги немис иқтисодчилари маълумотларига таяниб, харид қобилиятининг катта йўқотилиши ва энергия нархининг юқорилиги сабабли компания харажатларининг кескин ошиши мамлакат иқтисодиётини муқаррар таназзулга олиб келаётганини ёзган эди.

Киритилди: 19:29 29.09.2022. Ўқилди: 2097 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!