Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Германияда Microsoft тизимидаги носозлик оқибатида бассейнда 15 киши хлордан заҳарланди

Германияда Microsoft тизимидаги носозлик оқибатида бассейнда 15 киши хлордан заҳарланди

Германияда Microsoft тизимидаги носозлик оқибатида бассейнда 15 киши хлордан заҳарланди

Германиянинг Брюль шаҳридаги Phantasialand йирик кўнгилочар боғ ҳудудида жойлашган Ling Bao меҳмонхонаси бассейнида 15 киши хлордан заҳарланди. Ҳодисага бассейнга хлор етказиб бериш автоматик тизимидаги носозлик сабаб бўлган.

Маълум қилинишича, автоматик дозалаш тизимидаги хатолик туфайли бассейн сувига меъёрдан ортиқ миқдорда хлор тушган. Бу ҳақда масъул ходимларга электрон почта орқали огоҳлантириш юборилган. Бироқ Microsoft хизматлари, жумладан Outlook электрон почта тизимидаги глобал узилиш сабабли хабар ўз вақтида ўқилмаган.

Натижада меҳмонхонадаги 15 нафар меҳмон нафас йўлларининг таъсирланишидан шикоят қилган. Улардан тўрт нафари шифохонага ётқизилган. Уч нафари кўп ўтмай уйига жавоб берилган, яна бир киши эса аҳволи нисбатан оғир бўлгани сабабли шифокорлар назоратида қолдирилган.

Бу ҳақда Tagesschau нашри хабар берди.

Ҳодисадан сўнг меҳмонхона бассейни вақтинча ёпилган. Сув тўлиқ алмаштирилгандан кейин бассейн яна фойдаланишга топширилган. Автоматик бошқарув тизимидаги носозлик ҳам бартараф этилган.

Microsoft хизматлари ҳам қайта тикланган. Бироқ Германия экспертлари ушбу ҳодиса мамлакатдаги компаниялар, таълим муассасалари ва давлат ташкилотларининг ягона рақамли хизмат етказиб берувчисига қарамлигини камайтириш зарурлигини яна бир бор кўрсатганини таъкидламоқда.

Киритилди: Бугун 08:36. Ўқилди: 367 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар