Бугун 22 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Германияда мамлакатга ноқонуний кирмоқчи бўлган Россия фуқаролари ушланди

Германияда мамлакатга ноқонуний кирмоқчи бўлган Россия фуқаролари ушланди

Германияда вояга етмаган фарзандлари билан мамлакатга ноқонуний киришга ҳаракат қилган Россиялик оила қўлга тушди. Улар жами олти нафар бўлган.

Бу ҳақда Гермаия ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Қайд этилишича, 26 январь куни эрталаба полиция Польшадан кириб келаётган иккита автомобилни текширувдан ўтказган.

«Иккита автомашинада 24 ва 26 ёшли ҳайдовчилардан ташқари, яна олти нафар Россия Федерацияси фуқаролари бўлган», — дейилади полиция баёнотида.

Хабарда гап бир ёшдан тўққиз ёшгача тўрт нафар фарзанди бор оила ҳақида гап кетмоқда.

Маълумотда айтилишича, Россияликлар фақат муддати ўтган Польшада яшаш учун рухсатномасини кўрсатишган.

Бундан ташқари, автомашина ҳайдовчилари Украина фуқаролари бўлиб, улар Польшага қайтариб юборилган ва Германия давлатига кириши таъқиқланди.

«Болаларнинг 40 ёшли отаси ва 29 ёшли онаси рухсатсиз киришга гумон қилиниб, расмийлар томонидан текширилган», — дейилади полиция томонидан.

Қайд этилишича, бошпана сўраб ариза олинганидан кейин оила Бранденбургдаги мигрантларни дастлабки қабул қилиш пунктига жўнатилган.

Киритилди: 22:42 26.01.2022. Ўқилди: 1587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!