Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Германияда катта миқёсли қайта қуролланиш режалаштирилмоқда

Германияда катта миқёсли қайта қуролланиш режалаштирилмоқда

Германия Мудофаа вазирлиги келгуси ўн йил ичида кўп миллиард евролик ҳарбий техника сотиб олишни режалаштирмоқда. Reuters манбаларига кўра, харидлар қаторида қўлланма ва разведка техникаси, самолётлар ва бронетехника ҳам бор.

📌 Режа доирасида қуйидагиларни харид қилиш кўзда тутилган:

  • 20 та Eurofighter кўпмақсадли замонавий ҳарбий самолёти (электрон кураш тизимлари билан жиҳозланган). Нархи — 4–5 миллиард евро атрофида;

  • 2–3 мингта Boxer турдаги бронемашина — тахминан 10 миллиард евро;

  • 3,5 минг та Patria пиёда аскарлар учун машина — тахминан 7 миллиард евро.

💰 Ушбу дастур 10 йиллик даврга мўлжалланган бўлиб, Германия ҳукумати қуролланишни жадаллаштириш учун бир неча юз миллиард евролик қарз мажбуриятларини ҳам олишга тайёр.

2026 йилда Германиянинг мудофаа бюджети 83 миллиард еврони ташкил этади — бу 2025 йилга нисбатан тахминан 20 миллиардга кўп.

Уруш ортида кучайган хавфсизлик муаммолари Германияни тезкор қайта қуролланиш йўлига бошлаган.

Киритилди: 15:25 30.07.2025. Ўқилди: 560 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!