Германия шарқида ўқув парвози вақтида ҳалокатга учраган Германия ҳарбий-ҳаво кучлари вертолётининг учинчи экипаж аъзоси ўлик ҳолда топилди.
Бу ҳақда DPA агентлиги Германия мудофаа вазири Борис Писториусга таяниб хабар бермоқда.
"Бизнинг қўрқувларимиз қайғули ҳақиқатга айланди. Экипажнинг учинчи аъзосининг ўлими бутун Бундесвер ва мени чуқур қайғуга солди", - деди Писториус. "Албатта, 64-вертолётлар эскадрильясининг аскарлари ҳақида ҳам ўйлаяпман. Ватанимиз ҳимоясида бир аёл ва икки эркак ҳалок бўлди", - деди вазир.
Германия ҳарбий-ҳаво кучларининг вертолёти 29 июль куни Саксония федерал штатининг Гримма шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Дастлаб икки киши ҳалок бўлгани, бир киши бедарак йўқолганлиги маълум қилинган эди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, вертолёт қолдиқлари Мульде дарёсидан топилган. Ҳаво ҳаракатини бошқариш хизмати маълумотларига кўра, вертолёт маҳаллий вақт билан 10:00 дан 10:30 ғойиб бўлган.
Ҳодиса сабаблари ҳали аниқланмаган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Германия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳалокат жойида қутқарув ишлари ҳали якунланмаган.