Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Германияда антисемитизм ҳаракати: Прагернинг уйига чўчқанинг боши ташланди

Германияда антисемитизм ҳаракати: Прагернинг уйига чўчқанинг боши ташланди

Ўтган дам олиш кунлари, 3 ёки 4 январь кунлари номаълум босқинчилар Аполда шаҳрида (Тюрингия, Германия шарқида) нацистлар қурбонлари бўлган яҳудийлар хотираси учун ёдгорлик маскани ҳисобланган Прагернинг уйига чўчқа бошини ташлаб кетишди, деб ёзади Bild нашри.

Полиция этник адоватни қўзғатиш гумони билан тергов олиб бормоқда.

Турингия бош вазири Марио Фойгт ва минтақавий ички ишлар вазирлиги раҳбари Георг Майер воқеадан норозилик билдирди. "Биз Прагернинг Аполдадаги уйининг таҳқирланишини кескин қоралаймиз. Антисемитизм учун жой бўлмаслиги керак - на Аполдада, на Турингия ва Германиянинг бошқа жойларида", - дейилади уларнинг қўшма баёнотида.

"Прагер уйи" Бернхард-Прагер-Гассе кўчасидаги икки қаватли бино бўлиб, ўтмишда яҳудий савдогар Бернхард Прагернинг (1888-1944) идораси жойлашган. Бутун Прагер оиласи Холокостда ҳалок бўлди.

Киритилди: 22:43 05.01.2025. Ўқилди: 827 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!