Германиянинг янги канцлери Фридрих Мерц ҳукумати Украинага ракета тизимлари, танклар, ПВО ва бошқа қуроллар етказиб бериш ҳақидаги маълумотларни очиқ эълон қилишни тўхтатади. Бу ҳақда DPA агентлиги ҳукуматдаги манбага таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, маълумотлар ҳажми кескин камайтирилади ва мақсад — Россия томонини ҳарбий устунликдан маҳрум этиш.
Бундай амалиёт аввал ҳам — 2022 йил бошида, Россия уруш бошлаган дастлабки ойларда, собиқ канцлер Олаф Шольц даврида қўлланилган эди. Қўйилган босимлардан сўнг, 2022 йил июнидан бошлаб Германия ҳукумати расмий сайтда Украинага берилаётган қуроллар рўйхатини эълон қилишни бошлаган.
Охирги марта рўйхат 6 май куни янгиланган. Унда шундай маълумотлар бор:
25 та ўз-ўзидан ҳаракатланувчи гаубица,
121 та Leopard танки,
1000 дан ортиқ зарба берувчи дрон,
478 мингдан ортиқ артиллерия снарядлари етказилган.
Франция ҳам шундай ёндашувни қабул қилган — Президент Эммануэль Макрон яқинда маълум қилганидек, эндиликда улар ҳам етказиладиган қурол моделлари ва тоифаларини омма олдида ошкор қилмайди.