Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди. У Италия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ташкил этилган Италия элчиларининг 18-конференциясида сўзга чиқар экан, Германия ва Италия ўртасида кўплаб умумий манфаатлар мавжудлигини таъкидлади ҳамда уларни амалга оширишда янада яқин ҳамкорлик қилиш зарурлигини қайд этди. Берлинда Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича ўтказилган музокараларни эслар экан, Вадефуль Германия ва Италия Украина масаласида қарорлар Киев иштирокисиз қабул қилиниши мумкин эмас, деган якдил фикрда эканини билдирди. «Европа хавфсизлиги бўйича қарорлар европаликлар иштирокисиз қабул қилиниши мумкин эмас. Чегаралар куч ишлатиш орқали ўзгартирилиши мумкин эмас», — деди Германия ТИВ раҳбари.

Киритилди: 13:44 16.12.2025. Ўқилди: 472 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!