Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Германия ТИВ: "Европа Иттифоқи яқин орада Россияга қарши 18-санкция пакетини қабул қилади"

Германия ТИВ: "Европа Иттифоқи яқин орада Россияга қарши 18-санкция пакетини қабул қилади"

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Европа Иттифоқи, Словакия позициясига қарамай, яқин орада Россияга қарши 18-санкция пакетини қабул қилишига ишонч билдирди.

Бу ҳақда Йоханн Вадефуль словениялик ҳамкасби Таней Файон билан Берлинда ўтказилган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.

"Ишончим комилки, бу пакет яқин келажакда қабул қилинади. Биз ЕИ даражасидаги музокараларнинг якуний босқичида турибмиз. Шунингдек, ҳозир шундай хулосага келишимиз зарур", - деди у.

Германия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари бунинг ортидан “Америка президенти Дональд Трамп ҳозир эълон қилган Қўшма Штатларнинг мумкин бўлган санкциялари билан комбинация” келишини қўшимча қилди.

Киритилди: 07:00 16.07.2025. Ўқилди: 432 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!