Бугун 26 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Германия Сигнал хабар алмашиш иловаси орқали кузатув ва кибержосуслик бўйича жиноий тергов бошлади

Германия Сигнал хабар алмашиш иловаси орқали кузатув ва кибержосуслик бўйича жиноий тергов бошлади

Германия Федерал бош прокуратураси “Сигнал” мессенжери фойдаланувчиларига қаратилган фишинг ҳужумлари билан боғлиқ жосуслик гумони юзасидан жиноий иш очганини маълум қилди.

“Дер Шпигель” нашри хабарига кўра, ҳужумлар оқибатида деярли барча Бундестаг фракциялари аъзолари, ҳарбий хизматчилар, журналистлар ва НАТО ходимлари зарар кўрган. Маълумот Германия расмийлари томонидан тасдиқланган. Тергов феврал ойи ўрталарида бошланган.

Шунингдек, ҳужумлар доирасида Германия таълим вазири Карин Прийн ва қурилиш вазири Верена Хуберцнинг “Сигнал” аккаунтлари бузиб кирилгани айтилмоқда. Нашр бу ҳолат ҳужумлар кўламини янги босқичга олиб чиққанини таъкидлайди.

Аввалроқ Бундестаг раиси Юлия Клёкнер ҳам фишинг ҳужумларининг эҳтимолий нишони бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Германия канцлери Фридрих Мерц раҳбарлигидаги Христиан-демократик иттифоқи (ХДИ) аъзолари ҳам “Сигнал”даги гуруҳ чатлар орқали мулоқот қилган.

Конституцияни ҳимоя қилиш федерал идораси (BfV) бу ҳолат юзасидан канцлерга маълумот берган, бироқ ҳозирча тизимларда аниқ оғишлар ёки хавфли аномалиялар тасдиқланмаган.

Киритилди: 21:26 25.04.2026. Ўқилди: 235 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!