Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ла лига. «Реал» 90+4-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди (видеошарҳ)

Ла лига. «Реал» 90+4-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди (видеошарҳ)

Испания Ла Лигаси 2025/2026 йилги мавсумининг 32-туридан ўрин олган «Бетис» — «Реал» учрашуви якунига етди. Севильядаги «Олимпико де Севилья — Ла Картуха» стадионида бўлиб ўтган учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Ўйиннинг 17-дақиқасида “Қироллик клуби” ҳужумчиси Винисиус Жуниор ҳисобни очди. Шундан сўнг ҳар икки жамоа гол уриш учун жуда яхши имкониятларга эга бўлишди. Жумладан, "Реал" дарвозабони Андрей Лунин ва мезбонлар посбони камида 3 тадан вазиятда сэйв намойиш этишди. Мбаппе иккинчи бўлимда жамоасининг иккинчи голини урганди, аммо кичик офсайд туфайли гол инобатга олинмади.

90+4-дақиқада эса мезбонлар деярли хавф кутилмаган вазиятдан гол уриб кетишди. Антони рақиб жарима майдони ичида Ферлан Мендидан тўпни олиб қўйиб, дарвозабон майдонига узатма берди. Рюдигер қайтарган тўпни "Бетис" ҳимоячиси Эктор Бельерин дарвозага жойлаб қўйди.

Шу тариқа, "Реал" жуда муҳим бўлган 2 очкодан маҳрум бўлди ва «Реал» эса 74 очко билан иккинчи поғонани эгаллаб турибди. «Бетис» эса ушбу дуранг туфайли ўз очколарини 50 тага етказиб, ўзи эгаллаб турган 5-поғонани мустаҳкамлади.

Кейинги турда Мануэль Пеллегрини шогирдлари 3 май куни «Овьедо»га қарши майдонга тушади. Альваро Арбелоа бошчилигидаги «Реал» эса шу куни «Эспаньол» билан куч синашади.

Испания — Ла Лига, 32-тур
24 апрель 2026 йил, жума
«Бетис» — «Реал Мадрид» 1:1
Голлар:
Винисиус Жуниор, 17 (0:1), Эктор Бельерин, 90+4 (1:1).

Киритилди: Бугун 07:45. Ўқилди: 574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!