Бугун 17 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Германия шифохоналарини Россия билан эҳтимолий уруш учун тайёрламоқда

Германия шифохоналарини Россия билан эҳтимолий уруш учун тайёрламоқда

Германия Россия билан уруш бошланган тақдирда кўп сонли ярадорларни қабул қилиш учун касалхоналарни тайёрламоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Соғлиқни сақлаш тизимимиз бунга тайёрми? Ягона жавоб — йўқ. Бизни марафонга ўхшаш узоқ ва оғир жараён кутмоқда”, деди Улмдаги ҳарбий госпитал қўмондони Бенедикт Фримерт.

Қайд этилишича, Германия ҳукумати бу шаҳардаги ҳарбий госпитал остида жойлашган тиббий бункерни қайта очишни буюрган. Мақолада Бундесвернинг (Германия қуролли кучлари) ҳисоботига ҳам иқтибос келтирилган.

Унда Россия билан эҳтимолий ҳарбий ҳаракатлар сценарийси келтирилган: низо чиққан тақдирда Германияга ҳар куни 1000 нафаргача ярадор аскар олиб келиниши мумкин.

Апрель ойида Берлин ўзининг ҳарбий стратегиясини расман тасдиқлаганди. Унда 2039 йилга бориб Европадаги энг қудратли армияни тузиш мақсади қўйилган. Ҳужжатда Россия “асосий таҳдид” деб аталган. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу концепцияни “қарама-қаршиликнинг яққол кўриниши” деб баҳолаган.

Киритилди: 23:42 16.09.2026. Ўқилди: 794 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!