Бугун 17 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Владимир Путин Дума сайловлари олдидан халққа мурожаат қилди

Владимир Путин Дума сайловлари олдидан халққа мурожаат қилди

Овоз бериш уч кун - 18, 19 ва 20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Давлат раҳбари бундай кенг кўламли кампания махсус ҳарбий операция шароитида ўтказилаётганини таъкидлади. Донбасс ва Новороссия аҳолиси Россия билан бирлашганидан кейин биринчи марта Давлат Думаси депутатларини сайлайди. Владимир Путин ҳозирда оғир жанговар ишларни олиб бораётган аскар ва офицерлар овоз беришда энг фаол иштирок этишига ишонч билдирди. Президент уларнинг жасорати ва Ватанга садоқатини бутун мамлакат учун намуна деб атади.

🔸Ҳар бир сайловчининг овози муҳим. Сайловларда иштирок этиш Россия ғалабасига қўшилган умумий ҳисса;

🔸Сайловда муносиб номзодлар, ҳақиқий ватанпарварлар ғалаба қозонишига ишонаман;

🔸Cайлов махсус ҳарбий операция шароитида олиб борилмоқда, унда аскар ва матрослар ҳам иштирок этишига ишончим комил;

🔸Ҳеч ким бизни қўрқита олмайди, бизни тарқата олмайди, бизнинг давлатимиз ва ижтимоий-сиёсий тизимимизни буза олмайди.

Россия Давлат Думаси сайлови 18-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. 33та регионда сайловда онлайн иштирок этиш ҳам мумкин.

Киритилди: 23:13 16.09.2026. Ўқилди: 925 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!