Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.
Фридрих Мерц бу орқали Германияда 2022 йил февралдан июнгача амал қилган “махфийлик сиёсати”ни қайта тикламоқда.
"Мазкур қарор “стратегик ноаниқлик” яратиш зарурати билан изоҳланмоқда. Яъни душман қурол етказиб бериш ҳақидаги маълумотлардан хабардор бўлмаслиги керак, акс ҳолда у ҳарбий устунликка эга бўлиши мумкин", деб ёзмоқда Bild.
Украинанинг Германиядаги элчиси Алексей Макеев Фридрих Мерцнинг ушбу қарорини қўллаб-қувватлади.
"Яхши шахматчи бир нечта қадамни олдиндан ўйлайди, аммо рақибига ўзининг кейинги қадамларини билдирмайди", — дея фикр билдирди Макеев.