“Бугун биз асосий бандлар бўйича келишувга эришдик, улар иккала атом электр стансиясининг ҳам йил охиридан кейинги муддатга фойдаланишини таъминлайди”, деди Роберт Хебек.
Хабек ўнлаб йиллар давомида ядровий энергияга қарши чиққан Яшиллар партиясини ифодалайди. Атом электр стансияларини босқичма-босқич тўхтатиш қарори 2011 йилда ўша пайтда канслер лавозимини эгаллаб турган Ангела Меркел даврида қабул қилинган.
Ҳозир Германияда учта атом электр стансияси ишламоқда, уларни 2023-йил 1-январга қадар ўчириш режалаштирилган эди. Кутилаётган энергетика инқирози фонида бир қатор партиялар иситиш мавсумида қийинчиликларга дуч келмаслик учун ўз фаолиятини узайтиришни талаб қилишди.