Германия Ҳарбий-денгиз кучлари учун F126 синфидаги олтита фрегат қурилишини якунлаш камида 2030 йилга қолдирилмоқда.
Германиянинг Kieler Nachrichten (КН) газетасининг таъкидлашича, голландиялик пудратчи шартнома шартларидан норози, унга кўра буюртманинг камида 70 фоизи немис верфларида бажарилиши керак.
Шу билан бирга, қайд этилишича, Германия ҳарбий-денгиз кучлари вакиллари ҳам, кемасозлик компанияси ҳам юзага келган қийинчиликларни очиқ изоҳлашга ва қурилишнинг янги аниқ тугаш саналарини айтишга тайёр эмас.