Бугун 30 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Германия армияга миллиардлаб маблағ сарфламоқчи

Германия армияга миллиардлаб маблағ сарфламоқчи

CNN ёзишича, европаликлар ҳарбий салоҳиятни оширишга жиддий эътибор қаратмоқда. Бинобарин, кўҳна қитъанинг ҳеч бир давлатида бу ўзгариш Германиядагидек сезиларли эмас. Мамлакатнинг Бундесвер деб аталадиган Қуролли кучлари кўп йил давомида сармоя камлиги туфайли жиддий зарар кўрди. Энди ҳаммаси ўзгариши кутиляпти.

Эҳтимолий канцлер Фридрих Мерцнинг фикрича, ГФР армияга совуқ уруш йилларидан кейинги мисли кўрилмаган сармояни йўналтиради. Ўша даврдан буён мамлакат ҳарбий харажатни ялпи ички маҳсулотга нисбатан кескин камайтирди. 1963 йил 4,9 фоизлик чўққига чиққан айни кўрсаткич 2005 йил атиги 1,1 фоизни ташкил қилган. Бу барча замонлар учун энг паст даражадир.

Киритилди: 16:05 24.03.2025. Ўқилди: 503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!