Германия Европадаги энг қудратли армияни шакллантириш учун 2031 йилгача ҳар йили 40 минг нафаргача янги резервчиларни ёллашни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Financial Times.
Қонун лойиҳасига кўра, кўнгиллилар олти ойлик ҳарбий тайёргарлик учун 2000 евро олади, шундан сўнг улар автоматик равишда заҳирадагилар рўйхатига киритилади. Курс давомида улар тил курсларида ҳам қатнашишлари ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олишлари мумкин бўлади.
2025 йилдаёқ Бундесвер бу сонни аста-секин ошириб, 15 минг кишини ёллаш ниятида.
Расмийлар заҳирадаги аскарларнинг кўпчилиги келажакда профессионал аскар сифатида касб танлашига умид қилмоқда. Айни пайтда Германия армиясида 182 мингга яқин киши хизмат қилмоқда, режага кўра 260 мингга етказиш кўзда тутилган.