Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ғазони қайта тиклаш учун минтақавий платформа таклифи илгари сурилди

Ғазони қайта тиклаш учун минтақавий платформа таклифи илгари сурилди

Эрон Фаластиннинг Ғазо секторини қайта тиклаш бўйича минтақа давлатлари иштирокида қўшма платформа яратишни таклиф қилди.

Бу ташаббусни Эрон олий раҳбарининг маслаҳатчиси, ташқи алоқалар бўйича стратегик кенгаш раҳбари Камол Харрозий Араб-Эрон мулоқотининг 4-конференцияси очилишида илгари сурган.

"Биз ички кўчирилганларни қўллаб-қувватлаш ва Ғазо секторини қайта тиклаш учун умумий платформа яратишимиз керак", — деди у.

Харрозий Эрон тушунмовчиликларни камайтириш учун минтақа давлатлари билан мулоқотга очиқ эканлигини ва шу доирада қўшма тадқиқот маркази ташкил этишни таклиф қилишини қўшимча қилди.

Киритилди: 07:44 11.05.2025. Ўқилди: 575 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!