Ғазо секторига ҳужумлар давомида Исроил армияси сафида хорижий паспортга эга қарийб 50 минг ҳарбий хизмат қилган. Бу ҳақда Британиянинг Declassified UK нашри исроиллик ҳарбийларга таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, хорижлик ҳарбийларнинг энг катта қисми АҚШ фуқароларидан иборат бўлиб, улар 13 минг нафарни ташкил этган. Шулардан 12 135 нафари икки фуқароликка эга бўлган.
Шунингдек, Франция (6464 нафар), Россия (5169), Германия (4103), Украина (3266) ва Буюк Британия (2069) паспортларига эга шахслар ҳам хизмат қилгани қайд этилган.
Румыния, Польша, Эфиопия ва Канада фуқаролари орасидан эса 939 нафардан 1760 нафаргача ҳарбий иштирок этгани айтилмоқда.