Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Мужтабо Хоминаий ҳушсиз ҳолатда ва Эронни бошқара олмайди

Мужтабо Хоминаий ҳушсиз ҳолатда ва Эронни бошқара олмайди

Бу ҳақда The Times хабар бермоқда.

Британиянинг The Times нашри АҚШ ва Исроил разведка хизматлари маълумотларига таяниб хабар беришича, Эроннинг амалдаги олий раҳбари Мужтабо Хоминаий айни дамда ҳушсиз ҳолатда бўлиб, мустақил қарор қабул қилиш лаёқатини йўқотган. Разведка ҳужжатларида Эрон етакчисининг давлатни бошқаришга қодир эмаслиги алоҳида қайд этилган.

Нашрнинг ёзишича, бу АҚШ ва Исроил ҳарбий операцияси бошлангандан бери Хоминаийнинг қаерда эканлиги ҳақидаги биринчи очиқланган маълумотдир.

Тахминларга кўра, у 28 феврал кунги илк зарбалар оқибатида оғир яраланган ва ўшандан бери омма олдида кўриниш бермаган. Ҳозирча Эрон расмий доиралари ушбу маълумотни тасдиқламаган ёки инкор этмаган, дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 16:01. Ўқилди: 1223 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!