Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

“Барса” машҳур футболчисидан воз кечадиган бўлди

“Барса” машҳур футболчисидан воз кечадиган бўлди

“Барселона” раҳбарияти жамоанинг франциялик легионери Жюль Кунденинг клубдан кетишига тўсқинлик қилмоқчи эмас, аксинчи унинг трансферини қўллаб-қувватлайди.

Ўнг қанот ҳимоячиси фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш имкониятини ўрганиб чиқяпти.

Бу ҳақда Topskills Sports UK нашри хабар беди. Манбага кўра, “Барселона” француз футболчисини ёзги трансфер ойнасида сотишга қарор қилган.

Футболчи учун асосий даъвогар Лондоннинг “Челси” клуби бўлиб турибди. Лондонликлар тажрибали ҳимоячига эга бўлиш учун барча имкониятларни ишга солмоқчи. Бироқ АПЛнинг бошқа клублари ҳам Кунде атрофидаги вазиятни кузатиб, трансфер имконятини чамалаб бормоқда.

Жорий мавсумда Кунде барча мусобақаларда 41 та ўйин ўтказди ва ҳимоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари, учта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt маълумотига кўра, 27 ёшли ҳимоячининг бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 23:56 07.04.2026. Ўқилди: 380 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!