Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Иравани АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон цивилизациясини йўқ қилиш ҳақидаги сўзларини йўл қўйиб бўлмас деб атади.
"Бундай риторика ҳеч бир етакчига, айниқса, халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш вазифаси юклатилган ушбу Кенгашнинг (БМТ Хавфсизлик Кенгаши — таҳр.) доимий аъзоси бўлган давлат раҳбарига муносиб эмас", — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.