Эрон АҚШга урушни тугатиш бўйича 10 банддан иборат режани тақдим этди — NYT.
The New York Times нашрининг хабар беришича, Теҳрон Покистон воситачилари орқали Вашингтонга келишув шартларини юборган. Эрон томони ҳужум қилмаслик кафолати, санкцияларни тўлиқ бекор қилиш ва минтақадаги иттифоқчи гуруҳларга зарба беришни тўхтатишни талаб қилмоқда.
Шартлар орасида вайрон бўлган инфратузилмани тиклаш учун АҚШ ёки унинг иттифоқчилари томонидан товон пули тўланиши ҳам бор. Бунинг эвазига Эрон Ҳўрмуз бўғозини очишга тайёр, бироқ ҳар бир кема ўтиши учун тахминан 2 миллион доллар миқдорида тўлов жорий этишни таклиф қилмоқда. Ушбу маблағларнинг бир қисми инфратузилмани қайта тиклашга йўналтирилиши айтилди.
АҚШ Президенти Доналд Трамп ушбу режага муносабат билдирди: "Бу салмоқли таклиф ва муҳим қадам. Аммо у етарли даражада яхши эмас", — деди у.
Аввалроқ Қўшма Штатлар Эронга 15 банддан иборат режани тақдим этган эди, бироқ Теҳрон уни "ҳаддан ташқари ғайритабиий ва мантиқсиз" деб атаган, дейилади нашр хабарида.