Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

"Крокус" иши бўйича умрбод қамалган икки маҳкум ўз жонига қасд қилишга уринди

A A A
"Крокус" иши бўйича умрбод қамалган икки маҳкум ўз жонига қасд қилишга уринди

Улардан бири вафот этди, деб ёзмоқда ОАВ.

"Крокус Сити Холл"даги террорчилик иши бўйича умрбод озодликдан маҳрум этилган икки шахс қамоқхонада ўз жонига қасд қилишга урингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, террорни молиялаштиришда айбланган 37 ёшли Ёкубжони Юсуфзода "Матросская Тишина" тергов изоляторида вафот этган. Уни қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган.

Шунингдек, террорчиларга қурол-яроғ ва ўқ-дори етказиб беришда айбдор деб топилган Жаброил Аушев "Красная Пресня" ўтиш қамоқхонасида ўз жонига қасд қилишга уринган.

Адвокатнинг сўзларига кўра, Аушев қутқариб қолинган. Бироқ Россия Федерал жазони ижро этиш хизмати унинг ўз жонига қасд қилишга урингани ҳақидаги маълумотни рад этмоқда.

Киритилди: Бугун 15:40. Ўқилди: 484 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!