Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрон АҚШ президентининг янги таҳдидларига жавоб қайтарди

Эрон АҚШ президентининг янги таҳдидларига жавоб қайтарди

Трампнинг таҳдидлари ва АҚШнинг Харг оролига берган зарбаларидан сўнг, Эрон Яқин Шарқдаги нефт-газ ва энергетика инфратузилмасини бутунлай йўқ қилиш ҳамда Боб ал-Мандеб бўғозини ёпиш билан таҳдид қилди

"Шу пайтдан бошлаб яхши қўшничилик ва вазминликка оид муайян мулоҳазалар тўхтатилади. Биз Форс кўрфазидаги Қўшма Штатлар ва унинг ҳамкорларига тегишли инфратузилма объектларига қарши шундай ҳаракат қиламизки, улар минтақадаги нефт ва газдан узоқ йиллар давомида маҳрум бўладилар", дея маълум қилди Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси.

Эроннинг юқори мартабали мулозими эса матбуотга берган баёнотида, агар АҚШ Эрон электр станцияларига ҳужум қилса, бутун минтақа ва Саудия Арабистони тўлиқ зулматга чўмиши, шунингдек, жаҳон денгиз савдосининг энг муҳим стратегик қон томирларидан бири бўлган Боб ал-Мандеб бўғозининг ёпилиши ҳам эҳтимолдан холи эмаслигини таъкидлади.

Президент Масъуд Пизишкиён 14 миллион эронлик армияга қўшилишга тайёрлигини билдирганини эълон қилди.

"Айни пайтда 14 миллиондан ортиқ жасур эронликлар юртимизни ҳимоя қилиш учун ўз жонларини фидо қилишга тайёр эканликларини билдиришди. Мен ҳам Эрон учун жонимни фидо қилишга тайёр бўлганман, тайёрман ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қоламан", — деб ёзди Пизишкиён Х ижтимоий тармоғида.

Киритилди: Бугун 19:55. Ўқилди: 870 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!