JP Morgan ва Урушни ўрганиш институти (ISW) маълумотларига кўра, Эрон ракеталарининг нишонга тегиш кўрсаткичи урушнинг дастлабки икки ҳафтасидаги 3 фоиздан 27 фоизгача кўтарилган.
Тақдим этилган таҳлилий графикларда 11 мартдан бошлаб Форс кўрфази мамлакатларига зарбалар мунтазамлиги ортгани кузатилмоқда.
Дронлардан фойдаланиш юқори даражада барқарор қолган бўлса-да, ой якунига келиб ракета ҳужумларининг улуши сезиларли даражада ошган.