Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Ғазодаги оғир аҳволни кучли бўрон янада мушкуллаштирмоқда, Исроил эса "кўчириб юборишни"ни режалаштирмоқда

Ғазодаги оғир аҳволни кучли бўрон янада мушкуллаштирмоқда, Исроил эса "кўчириб юборишни"ни режалаштирмоқда

Ғазодаги юзлаб чодир ва кўчирилган шахслар учун бошпаналарга канализация ва ёмғир сувлари кириб қолганини анклав маъмурлари Al Jazeera телеканалига маълум қилди. Улар фавқулодда бошпаналар ва оғир техникаларни киритишга чақирмоқда.

ЮНИСЕФнинг коммуникация бўйича менежери Тесс Инграм Al Jazeera телеканалига айтишича, анклавдаги "улкан" эҳтиёжларни қондириш учун ҳар куни камида 600 та гуманитар ёрдамни олиб кирувчи юк машинаси Ғазога кириши керак.

АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ғазони фаластинликлардан бўшатиш режаси кўпчилик томонидан, жумладан анклав аҳолиси томонидан рад этилди. Аҳоли "нима бўлишидан қатъи назар, ҳеч қачон кетмасликларини" таъкидлади.

Исроил мудофаа вазири ИсраЭл Катс мамлакат ҳарбий кучларига Ғазонинг хоҳлаган фуқароси уларни қабул қилишга рози бўлган исталган жойга "кўчиб кетиши" мумкин бўлган режани тайёрлашни буюрганини вазир матбуот хизмати маълум қилди.

Исроилнинг Ғазога қарши уруши натижасида 47 583 киши ҳалок бўлди ва 111 633 киши жароҳат олди, деб хабар берди анклав Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Киритилди: 20:14 06.02.2025. Ўқилди: 1045 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!