Бугун 19 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ғазода сулҳ кучга кирганидан бери вайроналар остидаги 280 нафар фаластинлик жасади топилди

Ғазода сулҳ кучга кирганидан бери вайроналар остидаги 280 нафар фаластинлик жасади топилди

Ғазо секторида сулҳ кучга кирганидан бери қутқарувчилар вайроналар остида қолган 280 нафар фаластинликнинг жасадини топишга муваффақ бўлди.

Ғазо фуқаролик мудофааси бошқармаси матбуот котиби Маҳмуд Басалнинг маълум қилишича, жуда оғир иш шароитига қарамай, қутқарув гуруҳлари тинмай фаолият олиб бормоқда. Унинг айтишича, ҳозирда тахминан 10 минг нафар фаластинликнинг жасади ҳали ҳам вайроналар остида қолмоқда.

Басал халқаро ҳамжамият ва инсонпарварлик ташкилотларини бу масалада ҳеч қандай амалий қадам қўймаётганликда айблади. Унинг таъкидлашича, қутқарувчилар замонавий жиҳозларга муҳтож ва халқаро ташкилотлардан шошилинч ёрдам талаб этилмоқда.

“Халқаро ҳамжамият иккиюзламачилик намоён этмоқда: улар исроиллик маҳбуслар жасадлари учун ташвиш билдираётган бир пайтда, икки йилдан бери вайроналар остида ётган минглаб фаластинликлар тақдирига кўз юммоқда”, — деди Басал.

Аввалроқ, 9 октябр куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Исроил ва ХАМАС Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувнинг биринчи босқичига эришган. Ушбу келишув 10 октябрдан Исроил ҳукуматининг розилиги билан кучга кирган.

Исроилнинг икки йилдан ортиқ давом этган ҳужумлари натижасида Ғазо секторида 67 967 фаластинлик ҳалок бўлган, 170 179 киши яраланган.

Киритилди: 13:59 18.10.2025. Ўқилди: 347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!