Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ғазода 65 мингдан ортиқ бола очликдан даволанмоқда

Ғазода 65 мингдан ортиқ бола очликдан даволанмоқда

Ғазо ҳукумати маълумотларига кўра, блокададаги Ғазо секторидаги 65 мингдан ортиқ бола Исроилнинг доимий ҳужумлари ва қамаллари туфайли тўйиб овқатланмасликдан келиб чиққан касалликлардан даволанишга мажбур бўлмоқда, деб хабар беради Anadolu.

Ғазо ҳукумати матбуот хизмати баёнотида айтилишича, Исроилнинг зарбалари ва қаттиқ блокада минтақадаги болалар дуч келаётган гуманитар фалокатни сезиларли даражада ёмонлаштирди.

Қаттиқ блокада ва назорат-ўтказиш пунктларининг ёпилиши Ғазодаги санитария ва тиббий вазиятни ҳалокатли даражага олиб келди, дея таъкидлади Ғазо ҳукумати матбуот хизмати.

Расмийларга кўра, вазият айниқса болалар ва гўдаклар орасида ташвиш уйғотади. Сўнгги ҳафталарда тўйиб овқатланмаслик ҳолатлари кескин ошди.

Баёнотда айтилишича, 65 мингдан ортиқ бола касалхонага ётқизилган.

Айни пайтда, Ғазо секторидаги тахминан 1,1 миллион бола ҳар куни очликка дуч келмоқда.

Киритилди: 16:35 01.05.2025. Ўқилди: 668 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!